Тошкент метросида аёлга тегажоғлик қилган эркак қамоққа олинди

26-cентябр куни Тошкентда 31 ёшли эркак метрода тегажоғлик қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақида суд ўз қарорини қабул қилди.

Воқеа 24-cентябр куни «Пахтакор» бекатидан «Новза» бекатига кетаётган вагонда содир бўлган. Эркак йўловчи аёлга яқинлашиб, унга тегажоғлик қилган. Жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига мурожаат қилган ва ҳуқуқбузар қўлга олинган.

Суд мажлисида судланувчи айбига иқрор бўлди. Унинг сўзларига кўра, вагонда жой камлиги учун эркак аёлга қандай қўл теккизганини пайқамаган. Судланувчи бу ишни такрорламаслиги ва жазони енгиллатишларини сўраган.

Суд эркакни 41-1-модданинг 1-қисми (Жинсий зўравонлик) бўйича айбдор деб топди. Унга беш сутка қамоқ жазоси берилди.

Жамият