Тошкент метрополитени 10 та махсус вентилятор сотиб олади

Тошкент метросининг ерости бекатлари учун 2025 йилда 10 та вентилятор харид қилинади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубда метрополитен раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тошкент метрополитенининг режим хизмати бошлиғи ўринбосари Абдутоҳир Абдуқодиров вентиляция тизимини таъмирлаш ва қурилмаларни янгилаш жараёни икки йилдан бери давом этаётганини маълум қилди.

«Йўловчиларнинг кўплиги ҳамда ушбу қурилмаларнинг анча йиллардан буён хизмат қилиб келаётгани сабабли икки йилдан бери тизимни таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Чилонзор, Новза, Олмазор ва Пахтакор каби катта станцияларимизда бу тизимлар — яъни сув билан совитиш тизимлари янгиланди. 2025 йилда яна 10 та шундай катта вентиляторни янгилаш, аниқроғи, сотиб олиш режалаштирилган, бунинг устида иш олиб бориляпти», — деди Абдутоҳир Абдуқодиров.

Қарорлар