Ўзбекистонда метрополитен ҳаракат хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Ўзбекистонда темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.

Мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яширганлик учун:
• мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.
Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш учун:
• БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.





