Ўзбекистон терма жамоаси енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатини 4 медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатини тўртта медаль билан якунлади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Сўнгги кун баҳсларида Валерия Горбатова баландликка сакрашда олтин, Сабохат Самижонова 800 метр масофага югуриш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан якунлади.

Спорт