Фарғонада МИБ мансабдори пора олаётган вақтда қўлга олинди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида Мажбурий ижро бюроси бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, у ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда, бўйсунувдаги давлат ижрочиси юритаётган фуқаролик иши доирасида суднинг ижро варақасига асосан жавобгарларни уйдан мажбурий кўчириш ишларини якунлаб бериш эвазига $2 минг талаб қилган.

2025 йил 3 июнь куни, у талаб қилинган маблағдан $1,2 ни пора сифатида олган. МИБ мансабдори қолган $800 ни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (порахўрлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Янгиликлар