Хоразмда МИБ ходими $1,5 минг пора билан ушланди 

Мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.

Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 й.т. фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 млн 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, унга ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўм ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон