Ташқи меҳнат миграция агентлиги собиқ ходимлари фуқароларни Жанубий Кореяга ноқонуний юбориш эвазига $90 млн олгани аниқланди

Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди.

Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу шахслар Корея давлатига меҳнат муҳожири сифатида ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема яратиб, 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг АҚШ доллари ноқонуний олинган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, терговда Кореяга ишга юбориш учун жиноий гуруҳ томонидан расмий тўловлардан ташқари фирибгарлик йўли билан 7-12 минг АҚШ доллардан қарийб 90 млн АҚШ доллари йиғилгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалари 230 нафар фуқарони Кореяга ишга юборишлари эвазига 580 минг АҚШ доллари, Кореяга юборилган 1 000 нафар фуқародан ноқонуний равишда 5,6 млн АҚШ доллари жами 45 млн АҚШ долларини олганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда, Кореяга ишга юборилмаган 600 дан зиёд фуқародан келиб тушган мурожаатлар бўйича етказилган зарар миқдори аниқланиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон