Тошкент вилоятида ҳовлисида қарийб 60 туп опий кўкнори етиштирган фуқаро аниқланди
Хонадон ҳовлисидаги узум томорқаси тагида 57 туп гиёҳвандлик воситаси топилган.

Тошкент вилоятининг Пскент туманида фуқаро ўз ҳовлисида кўкнори етиштиргани аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИББ матбуот хизмати.
Натижада ушбу уй эгаси хонадон ҳовлисидаги узум томорқаси тагида 57 туп таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни парваришлаб, етиштириб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра олинган 57 туп ўсимлик танаси, барглари, илдизлари, бошоқларидан ташкил топган, опийли кўкнори эканлиги, ўсимлик бошоқларида опий гуруҳига кирувчи фаол гиёҳванд модда «морфин» аниқланганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




