Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасида фуқароларни отвёртка билан қўрқитиб, пул ундирган шахс ушланди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан гумонланувчини қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Қоплонбек» чегара пунктида тасвирга олинган видео тарқалди. Номаълум шахс фуқароларга отвёртка билан таҳдид қилиб, улардан пул талаб қилаётгани хабар қилинган эди.
Туркистон вилояти полиция департаменти хабарига кўра, мазкур қонунбузарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Туркистон вилоятида яшовчи, доимий яшаш жойига эга бўлмаган 43 ёшли ишсиз фуқаро жиноят содир этганликда гумонланиб қўлга олинди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда гумонланувчи ушланиб, Туркистон вилояти ИИБ Сариағоч тумани Полиция бошқармасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




