Миграция агентлигининг собиқ ходими халқаро қидирувга берилди

Азизбек Тоштемиров Интерпол линияси орқали қидирилмоқда, у фирибгарликда айбланмоқда.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемировни халқаро қидирувга берди. Тегишли маълумотлар Интерполнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Эълонда Азизбек Тоштемиров 1990 йил 15 майда Андижон вилоятида туғилганлиги ва фирибгарликда айбланаётгани билдирилган.

«Gazeta.uz» нашрининг Миграция агентлигига таяниб хабар беришича, Тоштемиров Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида (2024 йил октябрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги этиб қайта ташкил этилган) Жанубий Кореядаги ваколатхона раҳбари сифатида ишлаган. У 2025 йилнинг мартида турли қонунбузарликлар учун лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупцион схема фош этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон