Тошкентдаги Миллий кутубхона яқинида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдида ўтказиладиган «Тошкент гуллари» фестивали сабабли айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
29 апрелдан 3 майгача Тошкент марказидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмларида транспорт ҳаракати чекланади..
Ҳаракат чекланадиган йўналишлар:
• Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғи;
• Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғи;
• Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Ҳайдовчиларга кўрсатилган кунларда муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.