Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан миллий туризм ягона платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида «Norma.uz» хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, 2025 йил 1 центябрдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилаётган платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:
— сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш;
— республикадаги туроператорлар ва турагентлар хизматлари, шу жумладан, сайёхларга гид, гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, экскурция етакчилари хизматларидан фойдаланиш;
— йўналишсиз такси ва автотранспорт воситалари ижараси хизматларидан фойдаланиш;
— автобус, авиа ва темир йўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш;
— халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
— туризм соҳасига оид статистик ҳисоботларни юритиш ва реал вақт режимида таҳлил қилиш.
Ҳужжат қонун лойиҳаси миллий базада эълон қилинган кундан кучга киради.