«Милтон» тўфони сабабли 13 киши ҳалок бўлди
АҚШда содир бўлган «Милтон» тўфони сабабли 13 киши ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди. Бу ҳақида «The New Zealand Herald» нашри хабар бермоқда.
Пайшанбага ўтар кечаси Американинг Флорида штати ғарбий соҳилларига ёпирилган «Милтон» тўфони ўзи билан 70 метр/сония тезликдаги шамол ва сув тошқинлари келтириб чиқарадиган кучли ёмғирлар билан бирга торнадо ҳам олиб келди. Қутқарувчилар сув босган ва вайрон бўлган жойларни текширишни бошлагани сайин қурбонлар сони ортиб бормоқда.
Тўфон вақтида Флоридада бўлган Янги Зеландиянинг 100 дан ортиқ фуқароси ҳам табиий офатдан жабр кўрган. Тўфон ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарган. Уйлар, бинолар ва стадионларга жиддий зарар етказган.
Шунингдек, Caнт-Питерсбург полицияси ўз шаҳрида тўфон оқибатида икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Волуси округи шерифи Майкл Ж.Читвуд эса уч кишининг ўлими ҳақида хабар берди.
Аввалроқ «Милтон» тўфони сабабли АҚШда хавфли ҳолат содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.