Сурхондарёда чорва молларини ўғирлаб сотган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
Сурхондарёда чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро суд қарори билан озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Hudud дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Қизириқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз 30 ёшли фуқаро таниши билан тил бириктириб, боғ ёнида боғлиқ ҳолда турган бир бош ҳўкизни ўғирлаб, бозорда 14 млн сўм баҳоланган молни 6,5 млн сўмга сотган. Улар ушбу жиноят бўйича жавобгарликка тортилмаганидан сўнг, жиноий гуруҳни кенгайтириб, яна 3 та чорва молини ўғирлаган.
Ҳар бири 12 млн сўмдан бўлган чорва молларини 6,4 млн, 8,5 млн ва 10 млн сўмларга сотган ҳамда пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.
Судда жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, айбдорларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди ва 57-моддаси асосида ҳукм ўқилди.
Натижада улардан иккитаcи уч йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Қолган икки шахсга мос равишда уч йил ва икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.