Sublimation Festival 2025 — мусиқа, қувват ва илҳомга тўла икки кун
Boiler Room яна Ўзбекистонда 12-13 сентябрь, Тошкент, «Юнусобод» спорт мажмуаси.
Дунё ўз нигоҳини Марказий Осиё томон тобора кўпроқ қаратаётган бир пайтда, Ўзбекистонда мусиқа, ижодий муҳит ва маданий ўзига хослигининг оҳиста, аммо сезиларли ўзгариши кузатилмоқда. Айнан шу пайтда, Sublimation Festival Буюк Британиянинг Resident Advisor медиаси талқини бўйича дунёдаги фестивалларнинг топ-10 талигига кириб, минтақанинг янги қуввати глобал миқёсда янграётганини яна бир бора тасдиқламоқда.
Sublimation фестивали янги дастур билан қайтмоқда
Sublimation — бу нафақат фестиваль, бу минтақанинг замонавий мусиқа ва ижод саҳнаси ҳақидаги тасаввурни ўзгартираётган ҳаракатдир.
Маданий трендлар кўпинча ташқаридан кириб келаётган дунёда, Sublimation тескари йўлдан бормоқда — ушбу маконда, яъни Ўзбекистонда яратилган барчасини дунё билан баҳам кўрмоқда.
Фестиваль мусиқа, ижодий ташаббуслар ва ўзини ифода этишнинг янги шаклларини биргаликда излаш чорраҳалада юзага кели. Бугунги кунда у Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган маданий тадбирларидан бирига айланишга интилмоқда ва Ўзбекистоннинг замонавий маданиятига халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини қаратмоқда.
Унинг асосчилари — маданият стратеги ва продюсер Мадина Ишмурадова ҳамда санъаткор, дастур директори ва мусиқий продюсери Сабина Иноятова — санъаткорлар билан ишлаш тажрибаси ҳамда глобал ижодий муҳит ҳақидаги қарашларини ўзаро бирлаштириб, анъана ва авангард, маҳаллий ва глобал жараёнлар учрашадиган макон яратдилар.
2025 йил мавзуси — илҳом
Boiler Room платформасининг иштироки алоҳида ўрин тутиб, унда Nina Kraviz, Peggy Gou, Solomun, Black Coffee, Charli XCX, OFFSET ва бошқа кўплаб санъаткорлар ўз фаолиятини бошлаганлар ҳамда, жаҳон миқёсида эътироф этилишга муваффақ бўлганлар. Бугунги кунда Boiler Room трансляциялари бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларга эга бўлиб, маҳаллий саҳналар ва глобал аудитория ўртасидаги ўзига хос кўприкка айланмоқда.
Boiler Room’нинг Тошкентга қайтиши Ўзбекистоннинг мусиқа садолари аллақачон жаҳон харитасида жаранг сочаётганини тасдиқлайди.
Дастур жаҳон ва маҳаллий санъаткорларни ўзаро бирлаштиради: Acid Arab, Kikelomo, basic chanel, No Plastic жамоалари CÖC, Sabinē, Trace, Лола, Ўзбекистон ёшлар хори ва бошқалар билан биргаликда чиқиш қилади.
Саҳналардан бири трансляциялари 200 дан ортиқ мамлакатда миллионлаб томошабинларга эга — Boiler Room жаҳон мусиқа платформасига берилади. Халқаро оммавий ахборот воситалари — Resident Advisor, Dazed ва Mixmag, фестивални ёритиб боради, Refuge Worldwide эса бутун йил давомида медиа-қўллаб-қувватлашни амалга оширади.
Sublimation Festival 2025 — Music Program
Live
• Bu Qala
• CÖC
• DSL System live
• Hayriniso Akbarova
• Lola X Choir
• QARAQOOM X Saya Musa
• Q.zlar
• Sabinē X percussion hybrid set
• SAMRATTAMA (KZ)
• Shaxriyor
• Choir
• Sugar theatre
DJ set
• Acid Arab (FR)
• AIKÒ (KG) X ayacantstop (TM)
• Bajjo
• basic chanel (UK)
• Chloe Lula (US/DE)
• Doppi Twins
• electrofocus
• Edigee (KZ)
• IANIIRON
• ITNI
• Josef Tumari X eenkay
• Kikelomo (NG/UK)
• KMRN
• Leona (PT/DE)
• Less Feeling (LT)
• LOUD373
• malichaavangard
• No Plastic (DE)
• Smirnov
• Thegarda
• Trace
• Xyarim
Бу йил Sublimation Festival оpen-аir (очиқ ҳавода ўтказиладиган фестиваль) форматида, «Юнусобод» спорт мажмуаси кортлари ҳудудида бўлиб ўтади. Тошкент телеминораси этагидаги мажмуалар ёруғлик ва мультимедиа инсталлятциялари, бир нечта мавзули саҳналар билан безатилади.
Шундай қилиб, бир неча кун давомида Телеминора ҳудуди ўзгаришларнинг рамзи ва «машъали»га айланади. Бу ерда мусиқа нафас олади, оҳанглар — тўлдиради, ижодий муҳит эса — қувват бахшга айланади.
Санъаткорларнинг чиқишлари ва кўнгилочар тадбирлардан ташқари, фестиваль ўтказиладиган кунларда Resident Advisor билан ҳамкорликда мусиқа соҳасидаги профессионаллар шунингдек, бу соҳага эндигина қадам қўяётганлар учун ёпиқ таълим конференцияси ташкил этилади.
Sublimation муҳити — бу мусиқа жўшқинлиги, визуал санъат, кутилмаган коллаборациялар ҳамда Ўзбекистон учун аҳамиятли бўлган, узоқ вақтгача хотираларда қоладиган маданий тадбирнинг марказида эканингизни ҳис этишдир.
Чипталар: sublimationlab.uz сайтида Click ёки iticket.uz да сотилмоқда.