Иерусалимда отишма юз берди: камида 15 киши яраланди

Иерусалим шаҳрида отишма содир бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра 15 нафар киши яраланган, деб хабар беради Reuters.

Хабарга кўра, отишмани ким амалга оширгани ва унинг сабаби нима экани аввалига аниқ эмас эди.

Исроил полицияси отувчиларни «террорчилар» деб атади, аммо уларнинг нечтаси воқеага алоқадор бўлганини маълум қилмади.

Тез ёрдам хизмати 15 киши яралангани ва камида 5 нафари оғир ҳолатда шифохонага етказилгани айтган, — дейилади хабарда.

Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар жабрланувчиларни йўл ёқаси ва автобус бекати яқинидаги ётган ҳолда топишган.

Newsru Israel нашри маълумотига кўра, ҳодиса жойида икки нафар ҳужумчи ликвидация қилинган. Нашр хабар беришича, жабрланувчиларнинг кўпчилиги пиёдалар ва автобус бекатида транспорт кутган йўловчилар бўлган.

Ўзбекистон