Акмал Шукуров ишига фирибгарлик моддаси бўйича қўшимча айблов қўйилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича суди Борис Авакяни, дўппослаган Акмал Шукуровнинг ишини кўриб чиқишни бошлади. Олий суд матбуот хизмати мазкур иш бўйича баъзи тафсилотларни маълум қилди.

Унга кўра, А. Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг:

• 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «е» банди;

• 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а», «г» бандлари, 4-қисми «а» банди;

• 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан айблов қўйилган бўлиб, жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.

Суд жараёнида судланувчининг шахсий ва оилавий ҳаётига оид маълумотлар ҳам очиқланиши мумкинлиги сабабли, оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, айбсизлик презумпцияси тамойилига асосан суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон