Ўзбекистонда бир ойда 86 млрд сўмдан ортиқ газ ва электр энергияси талон-тарож қилинди

Ўзбекистонда 2025 йил август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 179 та ҳолати аниқланди. Бу хакда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 36,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (58,9 млрд сўм) ва 8,7 млн метр куб табиий газ (27,5 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 86 миллиард 571 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди, — дейилади хабарда.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 476 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Ўзбекистон