Россияда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди
Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.
Хусусан, бош консулхона ходимлари кўмагида Россиянинг Сибир федерал округи ҳудудида мушкул вазиятга тушиб қолган тўрт нафар ўзбекистонликка амалий ёрдам кўрсатилган.
Дипломатлар Новосибирскнинг тегишли идоралари билан ўтказган музокаралари натижасида фуқароларга зарур ҳужжатлар олинди ва ёш болали оилани ватанга қайтариш учун сертификатлар тайёрланди.
Юртдошларимиз Новосибирск халқаро аэропортидан «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолёти орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди, — дейилади хабарди.