Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиши ва ёмғир ёғиши мумкин

Республика бўйлаб 8–12 август кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 28–33 даража атрофида бўлиб, қисқа муддатли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кундузи Тошкент вилоятида айрим жойларда ва 12 сентябрь-жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда 35-38 даражагача бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 8-10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентда: бугун кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, 8 сентябрда баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 18-20 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.

Ўзбекистон