Ўзбекистоннинг золотовалютa резервлари 50 млрд доллардан ошди
Марказий банкнинг ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг золотовалют резервлари 1,3 миллиард доллардан зиёдга етди.
Жорий йилнинг август ойида резервлар 48,7 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда 50 миллиард долларга етди. Бу статистика олиб борилган даврдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Жисмоний олтин ҳажми 11,8 миллион унцияни ташкил этиб, унинг қиймати 40 миллиард долларга тенг.
Шу билан бирга, валюталар бўйича резервлар эса 8,4 миллиард долларни ташкил этмоқда.