Ўзбекистонда «Хоттабыч» музқаймоқларида ичак таёқчаси бактериялари топилди
Ўзбекистонда мутахассислар «Хоттабыч» музқаймоқида ичак таёқчаси бактериялари аниқлади, деб хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати.
Ҳабар қилинишича, музқаймоқ устидан ўрганиш ишлари фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган. Шундан сўнг, мутахассислар «X XASANBOY VA XOLOD» ишлаб чиқарувчининг етти турдаги музқаймоқларини синовдан ўтказган.
Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бўлими «Хоттабыч» музқаймоқларининг «эскимо», «бананли», «фисташкали», «шоколадли», «олхўрили» каби турларида ичак таёқчаси бактериялари мавжудлигини аниқланган.
TEXNOSTANDART-NEO лабораториясининг хулосасига кўра, юқоридаги музқаймоқ турларида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробар кўп – 14,5-17,5 фоиз ўрнига 37,7-38,1 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли қарорида назоратни амалга оширувчи давлат органлари Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотлари муомалага чиқарилишининг олдини олиш, шунингдек бундай маҳсулотларни бозорда муомаладан олиб қўйиш учун барча чораларни кўриши шартлиги белгиланган, — дейилади хабарда.