Мянмада зилзила қурбонлари сони 3 мингдан ошди
Мянмада зилзила қурбонлари сони 3 085 кишига етди, деб ёзади «Синхуа» агентлиги.
Мамлакат Давлат маъмурий кенгашидан маълум қилишларича, 4 715 киши жабрланган, 341 киши бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Силкинишлар Таиланд ва Хитой ҳудудларида ҳам сезилди.