Намангандаги газ заправкада Damas тўлиқ ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидги метан газ қуйиш шохобчасида Дамас автомобили ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Бунга вилоят ФВБ расмий баёнот берди.

Қайд қилинишича, ҳолат вилоятнинг Давлатобод туманида 25-март куни содир бўлган. Бўлимга соат 17:58 да Нуробод маҳалласида жойлашган газ заправкада машинада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да воқеа жойига етиб борган, 18:04 да ёнғин ўраб олиниб, 18:06 да ўчирилган.

Ҳодисада Дамас автомобили тўлиқ ёниб зарарланган. Жароҳатланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманган