Наманганда ҳайдовчи машина ёниб кетиши оқибатида вафот этди
Наманган шаҳрида ҳайдовчи Nexia 3 автомобилида йўл четидаги арчага урилиши оқибатида машинада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Наманган ФВБ хабар берди.
Ҳодиса 25 май куни соат 20:49 атрофида аср маҳалласида юз берган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб, дарахтга урилган. Hатижада машина тўлиқ ёниб кетиб, ҳайдовчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ёнғин соат 21:03 да қутқарувчилар томонидан аниқланиб, соат 21:05 да бартараф этилган.
Ҳодиса юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.