Наманганда 40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
Наманганда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган туманида фуқаролар Й.К. ва У.Р. Gentra автомашинасида умумий баҳоси 40,1 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 6 хил турдаги жами 138 дона пиротехника буюмларини фуқаро М.Х.га ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.