Наманганда автоҳалокат оқибатида фуқаро ҳалок бўлди

Наманган вилояти Косонсой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 2 октябрь куни соат 16:00 атрофида туманнинг Боғибаланд кўчасидаги ички йўллардан бирида содир бўлган.

21 ёшли «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси дўстини машина юкхонасига ўтқизиб олиб, турли манёврлар қилиб ҳаракатланган.

Юкхонадаги йигит эҳтиётсизлик оқибатида ерга йиқилган ва турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муожаларга қарамай, шу куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан иш очилган.

Наманган