Супермаркетлар Янги йил арафасида нархларни асоссиз оширишдан огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Жумаладан, қўмита томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича (Korzinka, Makro, Havas, Baraka, Magnum, Assorti, B1 и Magnit) каъби чакана савдо тармоқлари огоҳлантирилган.
Қайд этилишича, мазкур етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилган.





