НАТО Россиянинг ҳужумларига қарши чораларни кучайтирмоқда

НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россиянинг  гибрид ҳужумларига қарши чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олдилар. Бу ҳақида Deutsche Welle хабар берди.

4 декабрь куни Брюсселда НАТО бош котиби Марк Рютте Шимолий Атлантика альянси мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россия Федерациясининг ҳужум ҳаракатларига қарши қаратилган чора-тадбирлар пакетини келишиб олди. 

Бу чора-тадбирлар разведка маълумотларини алмашишни кучайтириш, кўпроқ машқлар, муҳим инфратузилмани яхшироқ ҳимоя қилиш, кибермудофаани яхшилаш ва Россиянинг флотига қарши қаттиқроқ чораларни ўз ичига олади, деди Рютте.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг яширин уруши саботаждан ташқари  хакерлик ҳужумлари ва нефть ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ шантажларни ҳам ўз ичига олади, бир қатор иттифоқчи давлатлар ҳали ҳам бунга боғлиқ. НАТО 2025 йил июнь ойида Гаагадаги саммитда гибрид ҳужумларга қарши курашнинг янги стратегиясини тасдиқлашни режалаштирмоқда.

Жаҳон