Ўзбекистонда «Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари» жорий этилади

Ўзбекистонда яна бир махсус дафтар — «Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари» жорий этилади.

Қайд этилишича, янги ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг услубий қўлланмалари яратилган. Хусусан, унда низоли оилалар билан ишлаш механизмини жорий қилиш бўйича «Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари» лойиҳаси амалиётга тадбиқ қилиш учун ишлаб чиқилган.

Шунингдек, «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик танловини ўтказиш бўйича, давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури ва «Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятини ташкил этиш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган.

Маълумот ўрнида, шу кунга қадар Ўзбекистонда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати учун «Темир дафтар», ишсиз ёшлар бўйича «Ёшлар дафтари», ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари», етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» ҳамда хориждаги ўзбекистонликларни ўз ичига олган «Олтин дафтар» ташкил этилган.

Янгиликлар