Навоий давлат университети ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи куни, 31 октябрда Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатда вилоятда иқтисодиёт тармоқлари жадал суръатлар билан ўсиб бораётгани ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи аниқ ва табиий фанлар, IT, иқтисодиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда юқори малакали кадрларга муҳтожлиги қайд этилган.
Қарорга кўра, Навоий давлат педагогика институтининг барча талабалари ўқишини янги олийгоҳда давом эттиради. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга университет дипломи берилади.
Ўқув машғулотларини амалиёт билан узвий боғлаш мақсадида ўқув жараёни дуал таълим шаклида йўлга қўйилиб, корхона ва ташкилотларда тегишли йўналишлар бўйича кафедралар филиаллари ташкил этилади.