Hогиронлиги бўлган шахсларни ишга олган тадбиркорларга субсидия ажратилади

1 июндан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлигини бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача субсидия ажратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ажратилган субсидия эса сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматларини ташкил этиш харажатларини қоплашга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Булар 8 май куни имзоланган ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимига оид президент фармонида белгиланган.

Шунингдек, ушбу ҳужжат асосида меҳнатга лаёқатли ногиронлар учун хизматлар тизимини жорий этиш, уларни замонавий касбларга ўқитиш ва барқарор иш ўринлари билан таъминлаш мақсад қилинган.

Фармонга мувофиқ, 2025 йил якунигача 80 минг нафар ногиронлиги бўлган фуқарони барқарор банд қилиш ва улар учун муносиб даромад манбаларини яратиш режалаштирилган.

Янги тартиблар доирасида жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматларини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реeстри юритилади.

 

Ўзбекистон