Наманганда металлни қайта ишлаш цехи 379 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган

Наманган вилояти Норин туманида жойлашган «O.M.S.S» МЧЖ металлни қайта ишлаш цехи 379 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.  

Бош прокуратура маълумотига кўра, корхона раҳбари К.Т. ва «Энергосавдо» филиали Норин туман бўлими масъул ходимлари цехни электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.  

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик жуда кўп миқдорда) бўйича жиноят иши қўзғатилди.  

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Наманган