Бухорода ноқонуний криптовалюта орқали қарийб $2,7 млн ишлаган ўсмир ушланди

Бухорода ноқонуний тарзда криптовалюта орқали қарийб $2,7 млн ишлаган ўсмир ушланди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалидаги «Миллар» кўрсатувида маълум қилинган.

Унга кўра, Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли ўсмир белгиланган тартибда лицензия олмасдан жами 34 млрд сўмга тенг бўлган крипто-активларни олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик ходимлари томонидан криптовалюталарнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ тезкор тадбир ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278−8-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро