Россияда ноқонуний миграция канали ташкил қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Новосибирск вилояти Карасук туман суди ноқонуний миграцияни ташкил этганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахс олдиндан тил бириктириб, гуруҳ таркибида ҳаракат қилган. Эркак ва унинг шериклари камида 270 нафар чет эл фуқароларига интернет орқали уйдирма фуқаролик шартномаларини ишлаб чиқарган ва сотган.
Натижада, Карасук туман суди Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми «а» ва «д» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишни қаноатлантирди.
Айбланувчига нисбатан 28 февралга қадар қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.





