21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларининг олди олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан январь–апрель ойларида ўтказилган мониторингда умумий қиймати 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу UzA хабар берди.

Қонунбузилишларга йўл қўйган ташкилотлар орасида қуйидагилар бор:

• Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги бизнес марказлари дирекцияси — 2,2 млрд сўм;

• «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ — 313 млн сўм;

• Бешариқ тиббиёт бирлашмаси — 300 млн сўм;

• Деҳқонобод тумани ҳокимлиги — 189 млн сўм;

• Элликқалъа туман таълим бўлими — 95 млн сўм;

• Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар маркази — 56 млн сўм.

Ушбу ташкилотлар «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига имкон яратган.

Шунингдек, баҳолаш босқичида қонунбузарлик аниқланган яна бир қатор ташкилотлар:

• «Деҳқонобод калий заводи» АЖ — 10,8 млрд сўм;

• Нурафшон тиббиёт бирлашмаси — 1,9 млрд сўм;

• Ғузор ва Деҳқонобод ободонлаштириш бошқармалари — мос равишда 1,9 ва 1,1 млрд сўм;

• С.Ҳ. Сирожиддинов номидаги академик лицей — 573 млн сўм;

• Термиз спорт маркази — 572 млн сўм;

• Аму-Сурхон ирригация тизимлари — 520 млн сўм;

• Сирдарё қурилиш назорати инспекцияси — 83 млн сўм;

• Янгиобод тиббиёт бирлашмаси — 45 млн сўм;

• Мўйноқ ҳокимлиги — 40 млн сўм.

Аниқланган қонунбузарликлар бўйича агентлик тақдимномаси асосида харид комиссияларининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги ба бекор 

Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

Ўзбекистон