Хоразмдаги новвойхонада 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди
Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақида Энергоинспекция матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Э.К.” МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси ва давлат манфаатларига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.