Афғонистонда болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги рекорд даражага етди

Афғонистонда болаларнинг тўйиб овқатланмаслик даражаси, тарихда энг юқори корсатгичга чиқди. Бу ҳақда CNN, БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Баёнотга кўра, Афғонистонниг деярли 10 миллион кишиси озиқ-овқат таъминоти муаммосига дуч келиб, улардан ҳар учинчи болаларни ташкил этади.

Болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги даражасининг ортиши, донор ёрдамининг камайиши ва сўнгги икки йил ичида шошилинч озиқ-овқат ёрдамининг қисқариши билан боғлиқ эканлиги таъкидланмоқда.

Бунга сабаб сифатида апрель ойида АҚШнинг Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини этказиб беришни тўхтатгани кўрсатилган. АҚШ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг энг йирик донори бўлиб, ўтган йили 9,8 миллиард долларлик хайр-эҳсоннинг 4,5 миллиард долларини тақдим этган.

Шунингдек, очликга иқлим ўзгариши, айниқса қишлоқ жойларида катта зарар этказиши айтилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги қурғоқчилик, сув танқислиги, экин майдонларининг қисқариши ва сув тошқинлари одамлар ҳаёти ва иқтисодиётига катта таъсир кўрсатаётганини маълум қилган.

 

Ўзбекистон