Ўзбекистонда одам савдоси учун белгиланган жазо кучайтирилди
Ўзбекистонда одам савдоси жинояти учун жазони оғирлаштирувчи қонун Президент томонидан 2025 йил 19 май куни имзоланди. Бу ҳақда расмий ҳужжатда маълум қилинди.
Қонунга кўра, Жиноят кодексининг 135 моддасига киритилган ўзгартиш асосида, одам савдосини қалбаки ҳужжатлар билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйиш, яшириш ёки йўқ қилиш орқали содир этган шахслар энди 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади (илгари 5–8 йил эди).
Агар жиноят жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган бўлса, энди 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади (илгари 8–12 йил эди).
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда одам савдоси жиноятлари бўйича 219 нафар шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.