«Ливерпул» мухлисларини автомобиль босиб кетди
Ливерпyлда автомобиль жамоа мухлисларини босиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 27 киши, жумладан тўрт нафар бола жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Хабарга кўра, маҳаллий полиция ходимлари 53 ёшли маҳаллий британиялик ҳайдовчини қўлга олган. Полиция воқеа теракт сифатида кўрилмаётганини ва ҳайдовчи якка ҳаракат қилганига ишонч билдирган.
Ҳодиса жойида 20 га яқин одамга енгил жароҳатлар учун ёрдам кўрсатилган. Шифохона маълумотларига кўра, жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда. Тўрт киши, жумладан бир бола автомобиль остида қолиб кетган ва уларни қутқарувчилар транспорт воситасини кўтариб чиқаришган.
Маҳаллий аҳоли ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи тўхтамасдан мухлислар орасидан ўтиб кетган. Ҳодиса маҳаллий ҳамжамиятда катта ваҳима ва қайғу уйғотган.
Шаҳар ҳокимияти ва футбол клуби жабрланганларга ёрдам бериш учун барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.