Покистонда полиция машинаси портлатилди: 2 киши халок бўлди

Покистон шимоли-ғарбида йўл четида турган полиция машинасида портлаш содир бўлиб, камида икки офицер ва яна 14 киши яраланган, деб хабар берди APNews.

Ҳодиса Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Жанубий Вазиристон туманида жойлашган Вана шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий полиция бошлиғи Адам Хоннинг айтишича, ҳужумда камида икки ҳуқуқ-тартибот ходимини қурбон болиб, яна 14 нафари жароҳатланган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, сўнгги ҳафталарда мамлакат шимоли-ғарбида жангарилар зўравонликлари ҳолатлари кучайган, натижада ўнлаб офицерлар ҳалок бўлган.

Айни дамда портлаш кимлар томонидан уюштирилгани аниқланмоқда. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Ўзбекистон