Ўзбекистон Панамани валюта мониторинги учун офшор зоналар рўйхатидан чиқарди
Ўзбекистон Панамани валюта назорати кучайтирилиши талаб қилинадиган давлатлар рўйхатидан чиқарди, деб ёзади Norma

Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг қўшма қарори билан юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта операцияларини мониторинг қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
Бунга ИҲТТнинг солиқ шаффофлиги ва ахборот алмашинуви бўйича Глобал форумига аъзо мамлакатларнинг янгиланган рўйхати сабаб бўлди.
Қарорга кўра, амалдаги Низомга иловадан 52-позиция – Панама Республикаси чиқариб ташланди.
Шундай қилиб, Панама энди операциялар бўйича кучайтирилган валюта назорати талаб қилинадиган давлатлар рўйхатида йўқ, — дейилади хабарда.





