Ўзбекистонда «Оила ҳамкори» платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда эҳтиёжманд фуқароларга ижтимоий хизматларни ваучер асосида тақдим этиш мақсадида «Оила ҳамкори» номли янги рақамли платформа 1 июлгача ишга туширилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 18-июндаги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган фуқароларга имтиёзли ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби жорий қилинади. Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун махсус ваучерлар ажратилади.
Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар қуйидагилардан иборат:
• yй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш;
• yй шароитида қаров хизматлари;
• тиббий-ижтимоий реабилитатсия;
• кундузги қатнов асосида қаров хизматлари;
• шахсий ёрдамчи хизмати.
Мазур хизматлар доирасида овқат тайёрлаш, кийим ювиш, гигиена тадбирлари, дорилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, тиббиёт муассасаларига ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, фойдаланувчиларни электрон хизматлардан фойдаланишга ўргатиш каби кўмаклар кўрсатилади.
«Ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ушбу хизматлар юзасидан маълумотлар тўпланади ва бошқарилади. «Оила ҳамкори» платформаси эса бу жараённи автоматлаштириб, ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви ва хизматларни мониторинг қилиш имконини яратади. Ваучерлар бериш ва уларни тўлаш ҳам айнан шу платформа орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб ушбу хизматларни тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан босқичма-босқич кўрсатиш йўлга қўйилади.
2025-йил 1-ноябрдан дастур доирасидаги хизматларни кўрсатадиган шахслар учун малака ошириш курслари жорий этилади. 36 соатдан кам бўлмаган ушбу ўқув курслари онлайн ва оффлайн шаклларда ташкил қилинади. Ўқув тўлови БҲМнинг 0,5 бараварини ташкил этади. «Инсон» маркази ва агентлик тизимидаги ходимлар учун ўқув бепул бўлади. Курсни муваффақиятли якунлаганларга 3 йил муддатга сертификат берилади.
Мазкур чора-тадбирлар орқали Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар сифати ва уларнинг қамрови оширилиши кутилмоқда.