Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуриши маълум бўлди
Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, мамлакатда 42 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда биринчи марта никоҳдан ўтаётган эркакларнинг ўртача ёши 25,6 ёшни, аёлларники эса 21,4 ёшни ташкил этган.
Мазкур кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича:
Эркаклар:
• 2000 йил – 24,2 ёш;
• 2005 йил – 25 ёш;
• 2010 йил – 25,6 ёш;
• 2015 йил – 25,9 ёш;
• 2020 йил – 26,4 ёш;
• 2024 йил – 26,2 ёш;
• 2025 йил – 25,6 ёш.
Аёллар:
• 2000 йил – 21,4 ёш;
• 2005 йил – 22,2 ёш;
• 2010 йил – 22,4 ёш;
• 2015 йил – 22,5 ёш;
• 2020 йил – 22,3 ёш;
• 2024 йил – 21,8 ёш;
• 2025 йил – 21,4 ёш/





