Олмазор туманида 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди

Олмазор туманида бир- бирига туташган 4 та хонадонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд қилинишича, 5 июнь куни соат 06:27 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий 4-тор кўчасида жойлашган шахсий уйлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:32 да воқеа жойига етиб борган ва 07:12 да ёнғинни қуршаб олишга муваффақ бўлган. Ёнғин 07:34 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин содир бўлган хонадонлардан бирида ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари сақланган бўлиши мумкин.

Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олмаган.

Тошкент