Қўқонда 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Қўқон шаҳрида «Х.Ф.» МЧЖга қарашли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Ўзенергоинспексия хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида мазкур цех табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, рухсатсиз равишда газдан фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат натижасида газ таъминоти корхонасига 6 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон