Марказий банк илк бор олтин қуймаларининг сотув нархларини маълум қилди

Ўзбекистон Марказий банки биринчи марта тижорат банклари аҳолидан олтин қуймаларини сотиб оладиган тарифларни эълон қилди.

Маълумот учун, нархлар 5-январ санасидан бошлаб белгиланган.

Хусусан, қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда (техник экспертизадан сўнг) нархлар пастроқ, қадоғи бут ҳолатда эса юқори нархда белгиланади.

Сотиб олиш нархлари:

• 5 граммли қуйма — 8,311 млн сўмдан 8,395 млн сўмгача;

• 10 граммли қуйма — 16, 621 млн сўмдан 16,791 млн сўмгача;

• 20 граммли қуйма — 33,243 млн сўмдан 33,582 минг сўмгача;

• 50 граммли қуйма — 83,107 млн сўмдан 83,955 млн сўмгача;

• 100 граммли қуйма — 166,214 млн сўмдан 167,910 млн сўмгача.

 

Ўзбекистон