Ўзбекистонда хорижликлар учун “олтин виза” $250 минг қилиб белгиланди
Ўзбекистонда “олтин виза” олиш учун энг кам инвестиция миқдори $250 мингни ташкил этади. Бу ҳақда Lex.uz сайтида маълум қилинди.
Адлия вазирлиги дастлаб эълон қилинган суммаларни янгилади. Энди асосий инвестор учун бу миқдор $200 минг эмас, $250 минг бўлади. Унинг оила аъзолари учун эса — илгари $100 минг деб белгиланган сумма $150 мингга кўтарилди.
Яшаш гувоҳномаси (яъни “олтин виза”) 5 йил муддатга, узайтириш ҳуқуқи билан берилади. Президентнинг 18 апрелдаги фармонида ушбу тартиб белгиланган бўлиб, у хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.