Риштонда электрдан ноқонуний фойдаланган омбор аниқланди
Риштон туманида жойлашган «Т.В.» МЧЖга қарашли «Музлаткич» омборида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хaбaр берди.
Маълум қилинишича, жамият раҳбари С.М. Боғистон МФЙ ҳудудида жойлашган омборхонада электр ҳисоблагичга ташқи аралашув орқали тизимни бузган ҳолда, электр тармоғидан тижорат мақсадида фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.