Марказий банк май ойида 13 та банкка жарима санкцияси қўллади
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2025 йил май ойида ўтказган 8 та йиғилиш давомида жами 37 та масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишларда рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 18 та, молиявий ҳолат билан боғлиқ 19 та масала муҳокама қилинди. Хусусан:
• кредит ташкилотлари уставига ўзгартиришлар киритиш;
• янги микромолия ташкилотларини рўйхатга олиш ва чиқариш;
• устав фондидаги улушга эгалик қилишга рухсат бериш;
• банк раҳбарлари ва муҳим лавозимдаги ходимлар номзодларини кўриб чиқиш масалалари кўрилган.
Шунингдек, тижорат банкларининг устав капиталини шакллантириш ва муаммоли кредитлар бўйича ишлаб чиқилган режаларни бажармаган 17 та банкга чора ва санкциялар қўлланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.
Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция ва ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка жарима санкцияси қўлланилди.
Банк назорати қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ушбу 17 та банкга чора кўриш ва 13 та банкни жаримага тортиш бўйича қарорлар қабул қилинди.